"Толибон"* Путин баёнотига жавоб қайтарди

© AFP 2023 / JAVED TANVEERБоевики "Талибана"
Боевики Талибана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2021
Oбуна бўлиш
Толибларнинг таъкидига кўра, "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга ўта олмайди
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати иштирокчилари Россия президентининг "ИД"* террорчилари Яқин Шарқдан Афғонистонга кириб келиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.
Жангарилар вакили Билол Каримий бундай ҳаракатлар рўй бериши мумкин эмаслигига ишора қилди.
"Яқин Шарқдан Афғонистонга етиб келиш жуда қийин. "Ислом давлати"* террорчилари бу борада илгарилаб кетишлари амримаҳол", - деб қайд этди толиблар матбуот-котиби ўринбосари.
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании форума Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2021
Путин: террорчилар Афғонистондан Марказий Осиёга ёйилишни бошлаши мумкин
У толиблар республика ҳудудида "ИД"* фаолияти кенгайишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.
Путин илгарироқ МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви чоғида Афғонистондаги мураккаб вазиятдан ташвишда эканини билдирганди. РФ етакчиси сўзларига кўра, мамлакатда қатор халқаро террорчилар уюшмалари фаолият кўрсатишда давом этмоқда.
Россия президенти "Ислом давлати" жангарилари Ироқ ва Суриядан Афғонистонга кела бошлаганини қайд этганди.
Путиннинг сўзларига кўра, Афғонистон шимолида "ИД" жангарилари сони икки мингга яқин, улар бевосита экспансиядан олдинроқ ҳатто Афғонистонга қўшни мамлакатларда вазиятни издан чиқаришга уринишлари мумкин.
Террорчилар етакчилари Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия регионларига ўз таъсирларини кенг ёйиш режасида, деган эди Путин.
* - РФ ва бошқа давлатларда тақиқланган террорчи уюшма.
Янгиликлар лентаси
0