Видео

Беларусдаги элчихона ходими палов тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходими Қобул Алимов Sputnik журналистларига ҳақиқий мазали палов тайёрлаш сирларини ўргатди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жами 100 дан зиёд палов турлари бор. Ҳар бир ҳудуд ўзининг тайёрлаш усулига эга ва ҳар бир паловнинг таъми ўзгачадир.

“Бу шунчалик таом эмас, бу анъана, катта тадбирларимиз палов билан ўтказилади. Ҳатто президентимиз (Шавкат Мирзиёев – таҳр.) 2019 йилда Беларусга келганда, у ўзи билан икки ошпазни олиб келганди. Улар икки мамлакат етакчиларига палов тайёрлаб беришган. Билишимча, Александр Григорьевичга (Беларусь президенти Александр Лукашенко – таҳр) маъқул бўлган”, - дейди Алимов.

Элчихона ходими тайёрлаган палов Sputnik Беларусь видеосида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала