Дунёда

Туркиялик хакер Трамп сайтига ҳужум уюштирди

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Хакер Трампнинг сайтига ҳужум уюштириб, Эрдоған иштирокидаги видеони жойлаштирган
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Келиб чиқиши Туркиялик деб тахмин қилинган хакер АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сайтига ҳужум уюштириб, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдоған ишитрокидаги видеони жойлаштирган.
Бу ҳақда VICE' журналига таяниб РИА Новости хабар берди.
VICE' таҳририятига кўра, ҳужум Трампнинг ҳаракатга чорловчи – петициялар ёки савол-жавобларга имзо чекиш учун фойдаланадиган веб-сайтнинг пастки доменига таъсир қилган.
"Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У Зот уларга ўзларини унуттирди. Улар манфурлар", – деб қолдирилган сайтда инглиз ва турк тилларида, бу Қуръон сураларидан биридир.
 Бывший президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Дунёда
Ашраф Ғани Facebook᾽даги саҳифасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди
Шунингдек, ҳужумни RootAyyildiz хакери амалга оширган деган маълумот ҳам бор. У Youtube видеохостингидан Туркия президенти иштирокидаги миллатчилик руҳидаги бўлган видеони юклаган.
Хакер VICE’га маълум қилишича, сайтни бузишда SSTI усулини қўллаган. RootAyyildiz сўзларига кўра, веб-саҳифанинг бу қисми унинг назоратида уч ой давомида бўлганлигини билдириб ўтган.
"Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб аккаунтларга ёки бўлмасам веб-сайтларга хакерлик ҳужумларини амалга ошириш мумкин. Мен хакер-фаолиман, анчадан буён веб-сайтлар билан шуғулланаман ва мен ҳақимда овозалар чиқишини таъминлайман", – дейди хакер.
VICE нашрига кўра, бундай хакерлик ҳужумларни унчалик тажрибали бўлмаган инсонлар амалга оширишади, лекин улар сайтнинг контентини ўзгартириб юборишлари мумкин. Авваллари ҳам RootAyyildiz бундай ҳужумларни амалга оширгани тахмин қилинмоқда.
Трампнинг вакиллари бу ҳодисага изоҳ бериш илтимосга нашрга жавоб қайтаришмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала