Видео

Ўзбекистонда “Спутник V”нинг янги партияси қачон пайдо бўлади

Вакцинанинг намуналари 1 октябрь куни Гамалея номидаги марказга сифатини назоратдан ўтказиш учун юборилган эди.
“Jurabek Laboratories” корхонаси бош директори ўринбосари Азиз Соипов Sputnik мухбирига берган интервьюсида “Спутник V” вакцинасининг ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берди.
Маълум қилинишича, вакцинани тайёрлаш жараёнида ҳамма нарса тоза бўлиши ўта муҳим. Корхонани “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқариш жойи сифатида танлаб олишдан олдин мутахассислар унинг қўйилган талабларга мос келишини синчковлик билан ўрганишган.
Бу ерда аллақачон 450 мингта икки компонентли вакцина ишлаб чиқарилган. Уларнинг аксарият қисми Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилган. Қолганлари омбордаги махсус шароитларда сақланмоқда.
Октябрь охиригача корхона ишлаб чиқарилган вакцина таҳлили натижаларини кутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала