Жамият

Норбоева қонунларга маданий меросларни сақлашга оид ўзгартириш киритишни таклиф қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТанзила Нарбаева
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Сенат раиси маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмларини яратиш давлатнинг вазифаси эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева тегишли қонунларга маданий меросларни сақлашга оид ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди.
Норбоеванинг сўзларига кўра, маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатларини шакллантириш ва уларнинг миллий рўйхатини қайта кўриб чиқиш зарур. Айрим йўқ бўлиб кетган маданий мерос объектлари ҳамон муҳофазага олинган объектлар миллий рўйхатида сақланиб турибди. Номи бору, ўзи йўқ.
Сенат раиси маданий мероснинг тарғиб қилиниши давлат томонидан қўллаб-қувватланишга муҳтож деб ҳисоблайди.
“Акс ҳолда узоқ йиллар давомида тарихдан шаклланган миллий маданиятимиз, ўзлигимиз ёддан чиқиши, унутилиши ҳам мумкин. Керак бўлса, тегишли қонунларга маданий меросларни сақлашга оид ўзгартиришлар киритиш масаласини ҳам кўриб чиқиш зарур. Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмларини яратиш давлатнинг вазифасидир”, - деди Норбоева.
Обрушение Кош Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Маданият
Бухорода 16 асрда қурилган Абдуллахон мадрасасининг девори қулаб тушди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала