Оч йўлбарслар Тожикистондаги қишлоқларга ҳужумга ўтди

© Depositphotos.com / Kyslynskyy Амурский тигр зимой
Амурский тигр зимой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Йўлбарс 30 бош майда шохли жониворларни бўғизлаб кетган, шунингдек, яна ўнлаб қўйлар, йирик шохли жониворлар йиртқич қурбонига айланган
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қўшни Тожикистонда оч йўлбарслар маҳаллий аҳоли хонадонларига ҳужумга ўтди.
Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Международный день кошек в Московском зоопарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Самарқандда ноёб Туркистон силовсини одамлар орасига кириб келди
Нашр хабарига кўра, Тоғли-Бадах мухтор вилоятида оч йўлбарс маҳаллий аҳолига тегишли уй жониворларига ҳужум қилиб, уларни еб кетган.
Ҳодиса 20 октябр куни тонгга яқин Зонг қишлоғида юз берган.
Тожикистон ФВВ аҳолига йўлбарс ва айиқлардан сақланиш бўйича тавсияларида тоғда жониворларни якка боқмасликни маслаҳат берган.
Молларни боқиш фақат кундуз куни, чўпон ҳамроҳлигида амалга ошиши керак, ҳар бир молбоқар ўзи билан йиртқичлардан ҳимояловчи индивидуал ҳимоя воситаларини олиб юриши даркорлиги қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0