Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг аъзосига айланди

© Sputnik / Зорин А. / Медиабанкка ўтишЭто один из самых крупных и спокойных усатых китов
Это один из самых крупных и спокойных усатых китов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса биринчи аъзоси бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон расман Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (ХТМИ)нинг 92 аъзосига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги делегация Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Гланд (Швейцария) шаҳрида жойлашган Бош қароргоҳига ташриф буюрган. Уларни Иттифоқнинг ривожланиш гуруҳи глобал директори Энрике Ламанн кутиб олган.
Мазкур учрашувда Ўзбекистоннинг қўриқланадиган табиий ҳудудлар ва биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасига қаратилган саъй-ҳаракатлари, илмий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Иттифоқ аъзолигига киришига бўлган интилишлари алоҳида эътироф этилган.
Массовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Навоийда минглаб балиқлар нобуд бўлди - айбдорлар аниқланмади
Қайд этилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон делегацияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилмахилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тикланиш ва иқлим ҳаракатлари соҳасида олиб борилаётган изчил ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтган.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг ХТМИга аъзолик мақомини тан олиш маросими ўтказилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Иттифоқ сафига қўшилган 92-чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.
Маълумот ўрнида, Иттифоқ 1948 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унга 120 та давлат ташкилотлари ва шу кунга қадар 91 мамлакат аъзо бўлган. Иттифоқ ўз фаолиятида табиат ҳимояси соҳасида стратегия ва тамойилларини ишлаб чиқувчи етакчи ташкилот ҳисобланади. Бундан ташари, Қизил китобни нашр этиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича аниқ даструрларни тайёрлайди.
Янгиликлар лентаси
0