Руҳан рус одамлар: 30 йиллик айрилиқ дунёдаги ватандошларни нимага ўргатди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишVII Всемирный конгресс российских соотечественников, проживающих за рубежом
VII Всемирный конгресс российских соотечественников, проживающих за рубежом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Oбуна бўлиш
Россия яқин хориж давлатларида рус тилини қандай ривожлантиришни режалаштирмоқда, бугунги кунда бутун дунёдаги юртдошларни қандай муаммолар ташвишга солмоқда ва ватан билан алоқаларни қандай мустаҳкамлаш мумкин? Тафсилотлар Sputnik обзорида.
Чет элда яшовчи россиялик ватандошларнинг еттинчи Бутунжаҳон конгресси Москвада 100 та давлатдан 400 нафар делегатни йиғди, шу жумладан, яқин хориж республикаларидан ҳам.
Постсовет мамлакатларидаги ватандошлар қандай имтиёзларга умид қилиши мумкин, Россия университетларига квота қай тарзда оширилади ва нима учун РФда баъзан бошқа миллат вакилларини руслар дея аташади – буларнинг барчаси Sputnik материалида.

"Рус" - кўп миллатли тушунча

Ҳеч кимга сир эмаски, "рус дунёси" атамаси Россиядан ташқарида турфа реакцияга сабаб бўлади. Кимдир бу концепцияни маъқуллаб, ҳар қандай давлат хориждаги диаспора вакилларини қўллаб-қувватлаши керак деб ҳисобласа, кимдир уни очиқ танқид қилиб, бу Россиянинг ўз таъсир кучини кенгайтиришга уриниш деб атайди.
Торжества в честь дня рождения Александра Пушкина в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Олег Мальгинов: Рус тили ўзбек маданиятини жаҳонга тарқатишда ёрдам берди
Бироқ, ташқи сиёсий доктриналар ишлаб чиқилган тақдирда, бу Россия учун бошқа мамлакатларга қараганда қийин кечади: ахир, СССР таркибига 15та республика кирган ва уларнинг ҳар бирида ҳалигача рус тилида сўзлашилади. Яна муҳим бир жиҳат шундаки, собиқ Совет иттифоқи мамлакатларининг русийзабон фуқароларининг ҳаммаси ҳам этник руслар эмас. Балки шунинг учун ҳам Россия "диаспора" (миллий ёки диний келиб чикишга асосланган уюшмалар) атамаси ўрнига "ватандошлар" атамасини қўллайди.
Ватандошлар тоифасига бир вақтнинг ўзида бир неча гуруҳлар киради: Россия Федерацияси ҳудудида доимий яшайдиган Россия фуқаролари, Россия Федерацияси ҳудудида яшаган инсонларнинг авлодлари, шунингдек, Россия ҳудудида азалдан яшаб келган халқларга мансуб шахслар.
"Россия бу кўпмиллатли ва турли дин вакиллари истиқомат қилувчи давлат, - деб баёнот қилди Конгресс ишини очиб берган РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров. - Бизнинг миллатлар, маданиятлар ва динларнинг бир ҳудудда мавжудлиги борасидаги тажрибамиз ноёбдир".
Узбекско-русский разговорник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2020
Ўзбекистон ва рус тили
Лавровнинг фикрича, ушбу турли дин ва маданиятлар вакиллари учун бирлаштирувчи дастлабки омил бу - рус тили бўлиб қолмоқда.
РФ Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко ҳам конгрессда чиқиши давомида иштирокчиларнинг миллатига эмас, балки тилига эътибор қаратди.
"Пандемиянинг энг оғир ойларида сиз қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ватандошларимизга ёрдам кўрсатдингиз. Сизлар бизнинг ишончимизсиз", - деди миннатдорлик билан Матвиенко яқин хориж давлатлар аҳолисига мурожаат қилар экан. Спикер уларнинг барчаси биргаликда "кўпмиллатли дунёни" ташкил этишларини қўшимча қилди.
"Бизнинг русларимиз, улар қайси миллатга мансублигидан қатъи назар, ақл бовар қилмас ҳолатларга тушиб қолади", - дейди Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Татяна Москалькова. - Рус немислари, рус яҳудийлари, рус ўзбеклари. Ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш, чет эл фуқаролари билан турмуш қурган аёлларнинг фарзандлари билан мулоқот қилишига таъқиқ қўйиш”.
Врач-пульмонолог Ольга Богуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россиялик шифокорлар Ўзбекистондаги миссияни якунлади

Тўсиқларни камайтириб

Сергей Лавровнинг таъкидига кўра, ўтган 20 йил ичида Россия ўз ватандошлари билан биргаликда "муҳим вазифани амалга оширди - кўп миллатли рус дунёсини реалликка айлантирди". Унинг фикрича, бунда кўп жиҳатдан Россия Конституциясига ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомнинг киритилиши амалий кўмак берди.
"Ушбу ҳуқуқий нормалар тақдир тақазоси билан ўз тарихий ватанидан ташқарида бўлганларга нисбатан давлат сиёсатини такомиллаштиришга имкон беради", – деди Лавров.
Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи Валентина Казакова фикрича, ватандошларнинг мунтазам учрашувлари Россия расмийларига РФ фуқаролигини олиш тартибини соддалаштиришга ёрдам берди.
Руководитель фракции Либерально-демократическая партия России (ЛДПР) в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Жириновский: Россия ватандошларга Марказий Осиёдан кетишга ёрдамлашиши керак
"Уч йил ичида кўп ишлар қилинди, - дейди Казакова. - Амалдаги фуқароликдан чиқиш шарт эмас. Эндиликда Қозоғистон, Молдова, Беларус ва Украина фуқаролари Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин".
Айтганча, май ойида қозоғистонлик ватандош Ватандошларнинг хориждан кўчишига ёрдам беришга қаратилган дастурнинг миллиончи иштирокчисига айланди, дея қўшимча қилади Валентина Казакова.
"Бу ажойиб йигит, шифокор ва у пандемиянинг биринчи кунлариданоқ "қизил зонада" бўлди ва фуқароларимизга касалликка қарши курашишда ёрдам берди", - деди аёл. - Бугун Россия худудида 7 миллионга яқин чет эл фуқаролари бор, уларнинг кўплари бизнинг ватандошларимиз. Бу шахсларнинг фуқаролик олишларига ҳалал бераётган маъмурий тўсиқларни камайтириш Россия ИИВнинг вазифасидир".

Яқин хориж давлатлари учун ажратиладиган квоталар сони кўпаяди

Ватандошларнинг биринчи тўлқини – бу Совет иттифоқи парчаланишини яшаб ўтганлардир. Бироқ, энди Россия ёш авлодга катта эътибор қаратиши керак, дея фикр билдиради РФ Давлат Думасининг халқаро масалалар қўмитаси раиси Леонид Слуцкий.
"1989-1990 йилларда дунё бўйича 350 миллион нафар инсон рус тилида гаплаша олар эди, ҳозир бу кўрсаткич атига 270 миллионни ташкил қилади, -дейди афсусланиб Слуцкий.- 30 йил - бу тарихий миқёсда оладиган бўлсак аҳамиятсиз вақт бўлагига ўхшаб кўринади, аммо шу вақт ичида кўрсатгич 80 миллионга қисқарди! Яқинда биз Бишкекда Чехов номидаги мактабни очдик, бироқ бошқа давлатларда бир неча юзлаб мактаблар ёпилди. Шунинг учун ҳам таълим - энг муҳим вазифамиздир".
Обучение русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Ўзбекистон россиялик ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни истайди
"Келгуси йили Россия бешта мактабни фойдаланишга топшириш ниятида, уларнинг ҳар бири 1200 сиғимга эга бўлади", - деди Россия Федерацияси Таълим вазири ўринбосари Андрей Корнеев. Унинг айтишича, Россия янги шаклдаги мактабларни яратмоқда: уларда таълим Россия стандарти бўйича миллий компонент билан (она тили ва тарихини ўрганган ҳолда) уйғунлашган ҳолда олиб борилади. Худди шундай таълим муассасаларидан бири Туркманистонда аллақачон фаолият юритмоқда. Яна тўққизтасини Қирғизистонда очиш режалаштирилмоқда.
"Россия нафақат мактаблар сонини, балки ўз университетларида бепул таълим олиш учун квоталар сонини ҳам кўпайтирмоқда", - дея қўшимча қилади Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасьев. Келгуси ўқув йилида квоталар сони 23 мингни, 2023 йилда эса 30 мингни ташкил этиши режалаштирилган.
"Шунингдек, чет элдаги 17 та давлатда Россия олий ўқув юртларининг 40 та филиали ишлаб турибди, - деди Афанасьев. - Уларда 17 минг нафар талаба таълим олишади. Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Беларусда эса икки томонлама бўйсуниш ташкилотлари бор (Россия ва олий ўқув юрти жойлашган давлат томонидан назорат қилинадиган славян университетлари - Sputnik) ".
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Ўзбекистонни ўзида Россия олий ўқув юртларининг 14 та филиали фаолият юритиб келмоқда ва яқин келажакда улар сони яна кўпайиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0