Маданият

Ширин Абдуллаева: “Ты супер!” танловидан умуман бошқа одам бўлиб қайтдим

© Телеканал НТВУчастница юбилейного сезона шоу "Ты супер!" Ширин Абдуллаева
Участница юбилейного сезона шоу Ты супер! Ширин Абдуллаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Эксклюзив
“Ты супер!” мусиқий танловининг юбилей мавсумида қатнашган Ширин Абдуллаева Sputnik нашрига берган эксклюзив интервьюсида танловдан кейинги таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистонлик Ширин Абдуллаева танлов томошабинлари ёдида ўзининг самимийлиги ва камтарлиги билан қолди. Ширин финалга чиқмаганидан хафа эмас, лекин танлов у учун ҳақиқий мактаб бўлганини тан олади.
Унинг айтишича, энди ўзига бўлган ишончи ортган. У янада очиқроқ, эркинроқ ва бахтлироқ бўлган.
“Мен у ердан умуман бошқа одам бўлиб қайтдим деб айтиш мумкин”, - дейди Ширин.
Ёш артист агар у лойиҳанинг асосий совринига эга чиққанида, уни бошқа қатнашчилар билан ўзаро бўлишган бўлишини қўшимча қилди.
“Бу уларга кўпроқ зарурлигига ишончим комил. Лойиҳада қатнашишнинг ўзи мен учун катта совға бўлди”, - дея таъкидлайди Ширин Абдуллаева.
У танловдан ватанга қайтиб, қайси ҳис-туйғуларни ҳис қилганини сўзлаб берди.
“Мен кечга яқин учиб келдим, уйда ҳали ҳеч ким йўқ эди. Ўз хонамга киришим биланоқ, яқиндагина ойим томонидан тозаланган гиламга ўтирдим. У шу қадар юшмоқ ва майин эди... Тошкентнинг севимли ҳавосидан нафас олдим ва тушундимки, ниҳоят уйдаман”, - дейди у.
Шоу унга нафақат янги даражага кўтарилишга, балки янги содиқ дугоналарни топишга ёрдам берган. Энди уларни - Кристина Васюшко ва Ульяна Рябоконовани Тошкентда меҳмондорчиликда кутяпти. Ёш юлдуз ҳакамларни ҳам илиқ хотиралари билан эсга олади. Уларнинг сўзларидан кейин фақат олға интилиш кераклигини ҳис этганини яширмайди.
Участница юбилейного сезона шоу Ты Супер! Ширин Абдуллаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Маданият
“Ты Супер!” танловининг ярим финалига йўл олган Ширин Абдуллаеванинг дил розлари
Айниқса, Диана Арбениананинг ушбу тилаклари унинг ёдида қолган: “ҳеч қачон ўргарма ва шундай табиийлигингча қол”. Яна бир қимматли маслаҳатни Светлана Сабирова берган – “ҳамма нарсага оддийроқ боқ”.
“Мен буни жиддий қабул қилдим ва бу ўзимга ва атрофдагиларга бошқача кўз билан қарашга кўмаклашмоқда”, - дея хулоса қилади “Ты супер!” ярим финалчиси.
Бу йилги “Ты супер!” мусиқий танловида Россиянинг турли минқаларидан ва МДҲ мамлакатдан бўлган 50 бола иштирок этмоқда. Улар орасида Беларусь, Молдова ва Ўзбекистон вакиллари ҳам бор. Ширин Абдуллаева ярим финалгача етиб келди ва ўзи саҳнада тута олиш хислатлари билан ҳакамларни ром айлади.
Ширинни олдинда янги лойиҳалар кутиб турибди. Бироқ у ҳозирча тафсилотларни сир тутишни афзал билди. Ширин аввалдидек ўзининг азалий орзуси – ватани шуҳратини дунёга донг таратиш сари илдам қадам ташламоқда.
Sputnik таҳририяти Ширинга унинг кейинги фаолиятларига муваффақият ва улкан зафарлар тилайди.
Ширин Абдуллаева - участница проекта Ты Супер! от Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
Видео
Орзуим – Ўзбекистон шуҳратини оламга ёйиш: “Ты супер!” иштирокчиси Ширин Абдуллаева
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала