Спорт

Янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Октябрь ойидаги ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 2.54 очко йўқотган.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. ФИФА жаҳон терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2.54 очко йўқотган. Шунга қарамай, “оқ бўрилар” ҳамон 84-ўринни банд этмоқда.
Сречко Катанец шогирдлари октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Малайзия устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Иорданияга эса 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Бельгия миллий терма жамоаси пешқадамликни сақлаб қолган. Бразилия иккинчи поғонада. Кучли учликка яқиндагина Миллатлар лигаси ғолибига айланган Франция якун ясаган. Италия ва Англия биринчи кучли бешликка киритилган.
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Спорт
Футбол бўйича U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала