Миграция

Мигрантлар диққатига: Россияга кириш мақсадини давлатдан чиқмай ўзгартириш мумкин бўлади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишГраждане Узбекистана в аэропорту
Граждане Узбекистана в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2021
Эндиликда чет эл фуқаролари Россияга кириб келиш мақсадини мамлакат ташқарисига чиқмасдан ўзгартиришлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россияда чет эл фуқаролари мамлакатда бўлиб туриш мақсадларини мамлакатдан чиқмай ўзгартиришлари мумкин бўлади. Бу РФ ИИВ томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.
"Эндиликда алоҳида мамлакатда бўлиб туриш мақсадларини (масалан, иш ва ўқишни) бирлаштириш мумкин бўлади", — деди РФ ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Кирилл Адзинов.
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Россия
Мигрантларга бериладиган ID-карталарда қандай маълумотлар сақланади?
Унинг сўзларига кўра, чет эл фуқаролари РФга кириб келишда, кириш сабаби сифатида қайси йўналишни белгилашларидан қатъи назар, уларга сайёҳлик сафарларини амалга ошириш ва тиббий хизмат олиш имконияти тақдим этилади.
ИИВда таъкидланишича, чет эл фуқаролари (ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар) Россияда даволаниш учун янги турдаги - оддий тиббиёт визасини олишлари мумкин.
Бу виза бир йил муддатга берилади.
Россияда бўлиб турган чет эл фуқаролари билан боғлиқ яна бир янгилик - эндиликда улар мамлакатда рўй бераётган муҳим воқеалар ва маълум ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида ахборот технологиялари ёрдамида хабардор этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала