Кореяда Ўзбекистонлик ёшлар президент сайловларида фаол иштирок этишмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Сеул
Города мира. Сеул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
17-Сеул ва 18-Кванжу сайлов участкаларида бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнда Ўзбекистонлик ёшлар фаоллик кўрсатишмоқда
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Корея Республикасида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун 17-Сеул ва 18-Кванжу сайлов участкалар ташкил этилган. Бугун эрта тонгдан бошлаб кўтаринки кайфият ва ўзгача шукуҳда сайловчилар ташриф буюришмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, икки сайлов участкасида сайлов жараёнлари Давлат мадҳияси садолари остида расман очилган.
Сайловда ўзбекистон фуқаролари очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда иштирок этишмоқда.
Шунингдек, сайловчилар Ўзбекистон Президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси ва мамлакатдаги ўзгаришлар билан танишган ҳолда, ўзлари маъқул деб билган номзодга овоз беришади, дейилган хабарда.
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
МСК шу вақтгача сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди
Айтилишича, сайловда иштирок этувчиларнинг асосий қисми ёшларни ташкил этиб, улар орасида биринчи бор иштирок этаётган ёшлар суҳбатга чорланган Ҳайдаржон Қўшоқов ўз фикрларини билдириб ўтди,
“Мен сайловда иштирок этиб, ўзим ҳар жиҳатдан муносиб деб билган номзодга овоз бердим, – дейди у. – Албатта, мен овоз берган номзод ишончимизга муносиб бўлиб, юртимиз келажаги ва Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади”.
Янгиликлар лентаси
0