МСК шу вақтгача сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди

© SputnikВ Узбекистане начались выборы президента
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларидаги биттадан, жами 207 та сайлов участкасига 414 та видеокамера ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. 10.00га қадар олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда президент сайлови халқаро меъёрлар ва стандартларга мос миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик каби халқаро демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Бу ҳақда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
В Узбекистане начались выборы президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Ўзбекистонда президент сайловларида овоз бериш жараёни бошланди
Эслатиб ўтамиз, бугун - 24 октябрь 8:00да Ўзбекистонда президент сайловларида овоз бериш учун ташкил этилган 10 минг 761 та сайлов участкада Давлат мадҳияси янгради ва сайловчилар овоз беришга киришди. Барча сайлов участкаларида пандемия шароитида аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 37 та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 54 та сайлов участкалари, хусусан, Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади.
"Ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссиясига сайловда овоз бериш жараёни давомида сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Агар сайловчилар, кузатувчилар ёки оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлагудек бўлса, улар суд, прокуратура органлари ёки сайлов комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин", - деди Низомхўжаев.
Председатель ЦИК Узбекистана Зайниддин Низамходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Ўзбекистон МСК раиси мамлакат президент сайловларига тўлиқ тайёрлигини эълон қилди
Бунинг учун барча сайлов участкаларида маъмурий судлар ва прокуратура органларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Матбуот марказининг мажлислар залидаги экранда соат 11.00 ҳолатига сайловда қатнашганлар сонига доир дастлабки маълумотларни эълон қилиш режалаштирилган. Жорий йилдаги сайловда Ўзбекистонда ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида мамлакат тарихида биринчи марта бешта сиёсий партиядан номзодлар рақобатга киришган.
Булар: Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулло Наимович Обломурадов; Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Максуда Азизовна Варисова; Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев; Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Келдиевич Қодиров; Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов.
Шавкат Мирзиёев во время голосования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Шавкат Мирзиёев президент сайловларида овоз берди
Республикадаги мавжуд сайлов участкаларининг барчаси телефон алоқаси билан тўлиқ таъминланган. Шундан 96,7 фоизи оптик толали юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Қолган 3,3 фоизи мобиль ва радио алоқа тармоғи ҳамда сунъий йўлдош орқали юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Жорий йилги сайловларда Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларидаги биттадан, жами 207 та сайлов участкасига 414 та видеокамера ўрнатилган.
Сайловни жами 971 нафар халқаро кузатувчилар, жумладан йигирмага яқин халқаро ташкилотдан 631 нафар, элликка яқин давлатидан келган 340 нафар халқаро кузатувчилар бевосита кузатиб бормоқда. Президентликка номзод кўрсатган бешта сиёсий партиядан 53 минг 717 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқари органларидан 10 минг 733 нафар кузатувчилар сайловни бевосита кузатмоқда. Сайловни жами 1672 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.
Ситуация перед выборами президента Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2021
Ниқоб ва масофа: сайловчилар қандай қоидаларга амал қилиши керак?
Сайлов 2021 йил 8 февралда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан илк бор октябрь ойида ўтказилмоқда.
Эрталаб соат 8:00да республикада ташкил этилган 10 минг 761 та сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва сайловчилар овоз беришга киришди. 14 октябрдан 20 октябргача ўтказилган муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан 421 минг 618 нафар сайловчи фойдаланди.
Барча сайлов участкаларида пандемия шароитида аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 37 та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 54 та сайлов участкалари, хусусан, Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади.
Жорий йилдаги сайловда сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган.
Жорий йилдаги сайловда республикада ташкил этилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган.
Янгиликлар лентаси
0