Дунёда

Покистон “Ислом давлати”*га қарши курашда Толибон*га ёрдам бермоқда - ОАВ

© AP PhotoБоевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан
Боевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Покистон Афғонистонда "Исломий давлат"* террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳокимиятга келган “Толибон” радикал ҳаракатига ёрдам бермоқда.
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Покистон Афғонистонда "Исломий давлат"* террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳокимиятга келган “Толибон” радикал ҳаракатига ёрдам бермоқда, деб хабар қилмоқда Washington Post газетаси толибларнинг исм-шарифини ошкор қилмаган ҳолда икки вакили берган маълумотига асосан.
Третье заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
"Толибон"* катта сиёсий савдо олиб бормоқда – Россия ТИВ
Газетага кўра, Покистон Толибон*га “ИШИД”*га қарши курашда норасмий разведка каналлардан фойдаланмоқда, яъни разведка маълумотларини узатиш ва террорчиларга қарши курашда техник ёрдам бериш. Хусусан, Покистон бирламчи маълумотларни узатади, ИШИД аъзолари* ва уларнинг операцион марказларини аниқлаш учун телефон ва интернет-алоқаларини кузатишга ёрдам беради.
"Покистон - бизнинг биродаримиз ва бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, жумладан, маълумот ва разведка маълумотлари алмашиш (ИШИД* ҳақида - таҳр.). Агар АҚШ ва дунёнинг қолган қисми биз билан маълумот алмашса, биз бир неча кун ичида ИШИД*ни мағлуб этишимиз мумкин бўларди", - деди газетага толиблар етакчиларидан бири.
Бироқ, ҳаракат вакили Билол Каримийнинг сўзларига кўра, Толибон* ИШИД*ни жиддий таҳдид деб ҳисобламайди ва унга қарши курашиш учун ташқаридан ёрдамга муҳтож эмас.
Бироқ, покистонлик амалдорлардан бирига кўра, икки томон ўртасидаги мулоқот разведка маълумотларини алмашиш бўйича ўрнатилган ҳамкорликдан кўра кўпроқ норасмий муҳокамалардир.
Cпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистоннинг "Толибон"* ҳокимиятини тан олиш шартлари маълум қилинди
Таъкидлаганишича, Покистон “ИШИД*га қарши курашда Толибонга тўғридан-тўғри ёрдам берадиган кам сонли хорижий давлатлардан бири ҳисобланади”. АҚШнинг собиқ ва амалдаги расмийларига кўра, минтақавий рақобат, чуқур ишончсизлик ва терроризмга қарши курашда толибларнинг нотўғри ҳисоб-китоблари ҳаракат билан разведка маълумотларини алмашишни қийинлаштирди.
Америка қўшинлари чиқарилгандан буён разведка хизматлари Толибон* билан расмий ва норасмий алоқада бўлган, Америка томони ИШИД*операциялари ҳақидаги маълумотларни Кобулга мунтазам равишда узатишга ҳаракат қилади.
Аммо, америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда толиблар берилган маълумотларга ишончсизликёки ундан қандай фойдаланиш кераклигини билишмаган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала