Дунёда

"Зўрға юрибди" - сиёсатшунос Байден рейтинги нега тушиб кетгани ҳақида

© AFP / Drew Angerer / Getty ImagesПрезидент США Джо Байден в Восточном зале Белого дома
Президент США Джо Байден в Восточном зале Белого дома  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Сиёсатшунос Евгений Сатановский Америка президенти Жо Байденнинг машҳурлиги нега бирдан тушиб кетганини тушунтирди
ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Америка етакчиси Жо Байден рейтингининг пастлаб кетиши фақатгина Афғонистондан қўшинлар чиқарилиши ташкилоти ва коронавирусга боғлиқ эмас, деб ҳисоблайди сиёсатшунос, шарқшунос Евгений Сатановский.
АҚШда 1945 йилдан буён президент рейтингининг рекорд даражада пастлаши қайд этилди. Gallup жамоатчилик фикрини тадқиқ қилиш институти маълумотларига кўра, айни вақтда Жо Байденни 44,7% америкаликлар қўллаб-қувватламоқда, бу эса йил бошидагидан 11,3 фоизга камдир.
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Дунёда
Байден Австралия бош вазирининг исмини унутиб қўйди
"Бу эҳтимол, унинг ёмон президентлиги билан боғлиқ - ахир бу ҳолат шундоқ аён. Зўрға нафас оляпти - ҳеч кимда ҳеч қандай заррача таассурот қолдирмайди. Худди зомбидек таасурот уйғотади. Байден артист Лесли Нильсенга ўхшайди. Фақат у аҳмоқ ролини ўйнарди, бу эса, афтидан, "Голый пистолет" фильмининг ҳақиқий бош қаҳрамонига ўхшаяпти. Лекин реал сиёсатда бу фильмдагидан кўра хавфлидир", – деди Сатановский РИА ФАН мухбири билан суҳбатда.
У шунингдек, ушбу ҳолатни америкаликларнинг ўзига қўйиб бериш лозимлигини, сабаби Байден - уларнинг танлови бўлганини таъкидлаб ўтди.
"Бу ҳолатларнинг барчаси унинг рейтингига таъсир кўрсатди, жумладан, афғон билан боғлиқ вазият ҳам. Одамлар президенти шарманда бўлишини ёқтиришмайди, алқисса. агар етакчи ўзининг қаердалигини тушунмаса, боз устига ички ва ташқи сиёсатда катта хатоликларга йўл қўйса", – деб қўшимча қилди Сатановский.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала