Дунёда

Хитойда болаларни уч ёшдан бошлаб эмлаш бошланди

Бунгача ўн икки ёшдан катта болаларгина коронавирусга қарши эмланиб келаётган эди
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Хитойнинг бешта регионида болаларни уч ёшдан бошлаб коронавирусга қарши эмлаш қарори қабул қилинди.
Хитой ҳукумати вакцинация жараёни яқин ватқларда бошланиши ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда Apnews.com .
Хабарда айтилишича, Хитойда болалар уч ёшдан бошлаб боғчага боради. Пандемия вақтида эса инфекцияни юқтириб олиш хавфи тобора ортади. Шу боис, болалар боғчасига борадиганларни эмлаш қарори қабул қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Хитой аҳолисининг 76%и вакцина олган.
Мужчина вакцинируется против COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда 150 мингдан ортиқ бола коронавирусга қарши эмланди
Аммо ҳукумат коронавирусни тўлиқ енгиш учун бу рақамлар етарли эмас, дея ҳисоблайди.
Хитой аҳолиси сони 1,4 миллиар кишини ташкил этади. Бугунги кунда 1,07 миллиард киши короанвирусга қарши эмланган.
Келажакда уч ёшдан катта болалар Хитойда ишлаб чиқарилган Sinopharm ва Sinovac вакцинаси билан эмланиши белгиланган. Бу вакциналар билан янги туғилган чақалоқлар ҳам эмланиши кўзда тутилган. Хитой ҳукуматининг фикрича, фақатгина қатъий чоралар орқалигина минтақада коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин.
Бундан ташқари, Хитой мамлакатга кириб келадиган чет элликлар туфайли регионда коронавируснинг "дельта-штамми" тарқалиб кетишидан ҳақотирда. Шу муносабат билан туристлар энг кўп келадиган ҳудудларнинг бирида барча туристик объектларни ёпиш қарори қабул қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала