Жамият

Ўзбекистонда бир қатор туман ҳокимлари “вақт машинаси ихтиро қилишди”

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз тумани ҳокимлари қарорларни ўтиб кетган сана билан имзолашган.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ижтимоий тармоқда бир қатор туманлар ҳокимлари томонидан имзоланган халқ депутатлари Кенгашларини мажлисга чақириш тўғрисидаги қарорлари ўтиб кетган санага тўғри келгани кўрсатилган хабарлар тарқалди. Бунга ЎзА директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев эътибор қаратди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов 5 октябрда қарор чиқариб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг мажлисини 4 октябрь кунига;
Сурхондарё вилочяти Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев 13 октябрда қарор чиқариб, депутатлар мажлисини 11 октябрга;
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими в.б. С.Носирова эса 13 октябрда қарор чиқариб, 9 октябрга депутатлар мажлисини чақирган.
Шунингдек, Термиз тумани ҳокими Ш.Ўринов 25 октябрдаги қарори билан, депутатлар мажлисини 21 октябрга чақиради.
Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Бойсун тумани ҳокимликлари ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беришди.
Термиз тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам туман ҳокимининг сессия чақириш тўғрисидаги қарори 21 октябрь кунига белгиланган бўлсада, бу ҳақда 25 октябрь куни қарор қабул қилинган.
Маълум бўлишича, ишга янги қабул қилинган ходим томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилиб, қарор лойиҳаси раҳбарга имзолаш учун кеч киритилган.
“Юқоридаги ҳолатга йўл қўйган масъул ходимга нисбатан амалдаги қонунлар асосида чора кўрилиши таъминланиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.
Бойсун тумани ҳокимлиги бу хабарга муносабат билдириб, ҳақиқатдан 13 октябрдаги қарор билан 11 октябрь кунига сессия чақирилганини тан олган.
Бунга айбдор қилиб масъул ходим кўрсатилган. Яъни, масъул ходимнинг эътиборсизлиги туфайли тайёрланган қарор лойиҳаси кечиктириб электрон дастурга киритилган.
Ҳокимлик масъул ходимга интизомий чора қўлланганини, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини билдирган.
Папка с документами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Сиёсат
Ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала