Жамият

Ўзбекистонда ковиднинг хавфлироқ “АY.4.2” штамми тарқалиши хавфи борми?

© Pixabay / ELG21 Мужчина в защитной маске, иллюстративное фото
Мужчина в защитной маске, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Коронавируснинг янги хавфлироқ “АY.4.2” штамми қатор давлатлар аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков бу штаммнинг Ўзбекистонга қанчалик кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалиш хавфи борлиги, унга қарши курашиш учун қандай имкониятлар мавжудлиги ҳақида маълум берди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Баъзи тадқиқотчилар SARS-CoV-2нинг 5000 тадан 7000 тагача бўлган мутацияга учраган шакли борлигини айтишмоқда.
Отабеков фуқаролар орасида “менга вирус юқмайди”, “мен ўтган йили касалланганман”, "энди касал бўлмайман", деб юрганлар янги, кучли, одам организмига мослашган штаммларга йўлиқиши эҳтимоли борлигини таъкидлади.
Мутахассис дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлашини маълум қилди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.
“Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин. Биз хасталик қўзғатувчисини биламиз. Унинг профилактикасидан хабардормиз. Энг асосийси, бизда вирусга қарши асосий қурол бўлган вакциналарнинг бир неча турлари захираси шакллантирилган. Шундай экан, аҳолимиздан бирдамлик билан вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишни сўраб қоламиз”, - дея хулоса қилди Нурмат Отабеков.
ССВ маълумотларига кўра, 2021 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 184 905 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан жами 180 591 нафари соғайиб кетган. 1316 бемор вирус қурбонига айланган.
Мамлакатда жами 25,6 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилган.
Девушка с мобильником в главном торговом районе Уханя через год после начала вспышки коронавируса, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Дунёда
Олимлар коронавирус сабабли умр кўриш давомийлиги кескин пасайганлигини аниқлади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала