Россия

Россияда наркотик савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик ака-ука қўлга олинди

© SputnikНаручники висят на дверной ручке
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Кейинчалик, бир гуруҳ шахслар таркибида ҳаракатларни амалга оширган ака-ука Киров вилояти ҳудудида наркотик моддаларни ноқонуний пуллаш билан шуғулланган.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россиянинг Киров вилоятида катта миқдорда наркотик моддаларни пуллашга уринган ўзбекистонлик ака-укага суд ҳукми ўқилди ва уларнинг ҳар бири олти йиллик қамоққа маҳкум этилди.
Бу ҳақда Киров вилояти Слобода туманлараро прокуратураси хабар берди.
Судда аниқлик киритилишича, 2020-йилнинг кузида судланган 23 яшар ўзбекистонлик Интернет тармоғи орқали олдиндан келишган ҳолда "махфий-туйнуклар"орқали катта миқдордаги синтетик наркотик моддаларни харид қилган.
Уничтожение  незаконных наркотических веществ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Ҳодисалар
Ўзбекистонга қарийб 100 кило наркотик олиб кирмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
У ноқонуний савдо-сотиққа ўзининг 28 яшар акасини ҳам жалб қилган.
Кейинчалик, бир гуруҳ шахслар таркибида ҳаракатларни амалга оширган ака-ука Киров вилояти ҳудудида наркотик моддаларни ноқонуний пуллаш билан шуғулланган.
Гуруҳ оғирлиги 40 гр дан кам бўлмаган синтетик наркотикнинг навбатдаги партиясини харид қилишга уринган вақти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан жиноий фаолиятнинг олди олинган.
Айблари далилланган судланувчиларнинг ҳар бирига олти йил қамоқ жазоси берилган.
Судланганлар қатъий тартибдаги колонияда жазор муддатини ўташади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала