Навоийда балиқларнинг оммавий заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

© Пресс-служба Госкомэкологии РУзМассовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан
Массовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Oбуна бўлиш
Прокуратура текшируви натижалари, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлганлигини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Зарафшон дарёсининг "Навоийазот" яқинидаги ҳудудида оммавий заҳарланиш юзага келиб, балиқлар нобуд бўлганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 196-моддаси (Атроф табиий муҳитни ифлослантириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Балиқларнинг оммавий заҳарланиши

Бундан бир мунча вақт илгари Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида сувнинг ранги бироз ўзгаргани, балиқлар нобуд бўлаётгани кузатилган эди. Шундан сўнг Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳ томонидан бу ҳолатнинг сабаби атрофлича ўрганилди.
Массовый замор рыбы произошел на участке реки Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Навоийда минглаб балиқлар нобуд бўлди - айбдорлар аниқланмади
Ўрганиш давомида бошқарманинг Аналитик лаборатория масъул ходимлари, Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария лабораторияси ва “Навоийазот” АЖнинг Санитар лабароторияси мутахассислари ҳамкорлигида дарёнинг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинди.
Натижада “Навоийазот” АЖ га қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда оммавий заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди.

Прокуратура текшируви

Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда кенг қамровли текширув ўтказилди.
Бу жараёнда саноат корхоналаридан Зарафшон дарёсига оқизилган чиқинди сувлар таркиби ва нобуд бўлган балиқларда махсус лаборатория ва экспертиза таҳлиллари ўтказилиб, тегишли хулосалар олинди ва бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилди.
Текширув натижалари, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлганлигини кўрсатди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жорий йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0