Жамият

Қашқадарёда қўлга олинган жиҳодчилар орасида имом ноиби бўлгани рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОдин из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа
Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
ЎМИ масжид имом ноиби деб келтирилган киши аслида бошқа касб эгаси эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарёда қўлга олинган жиҳодчилар орасида масжид имом ноиби бўлганини рад этди.
Маълум қилинишича, мутасадди идоралар билан мулоқотлар олиб борилган.
“Ушбу хабарда гуруҳ аъзолари қаторида келтирилган масжид имом ноиби аслида бошқа касб эгаси экани маълум бўлди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бугунги мураккаб даврда ҳушёрлик ва огоҳлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа эканини теран англаган имом-хатиблар, имом ноиблари ва диний соҳа ходимлари бузғунчи ғояларга қарши кураш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
В Сырдарье задержали группировку джихадистов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Ҳодисалар
Сирдарёда бир гуруҳ жиҳодчилар қўлга олинди: улар Сардоба фожиаси ортидан пул ишлашган
Аввалроқ ДХХ Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг ноқонуний гуруҳи фаолиятига чек қўйгани хабар қилинган эди. Қўлга олинган 12 киши орасида, жумладан, масжид имом ноиби борлиги айтилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала