Иқтисод

Пахта терувчиларга ҳар бир килограмм учун қўшимча ҳақ тўланади

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСборщица хлопка
Сборщица хлопка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Ҳукумат қарори билан ҳудудларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун устама тўланади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларда пахта терувчиларга ҳар бир килограмм учун қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳукуматнинг “2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пахта хом ашёсининг ҳар бир килоси 230 сўмдан устама ҳақ тўланади.

Қайси ҳудудларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун устама тўланади:

Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида;
Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида.
Ўзбекистонда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган эди.
Интервью с Леонидом Холодом о хлопковой отрасли Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2021
Колумнистлар
Эксперт Ўзбекистоннинг пахта стратегиясига баҳо берди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала