Жамият

Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Жамият
Талабалар харажатларининг бир қисми бюджетдан қопланади
Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.
Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.
Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.
ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар “stipendiya.edu.uz” тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.
Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади.
Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала