Сиёсат

Мирзиёев шу ҳафтада Туркияга боради

© МИД КазахстанаФлаги стран Тюркского совета
Флаги стран Тюркского совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Дворец Худояр хана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2021
Туризм
Қўқон - Туркий дунё туристик пойтахти мақомини олиши мумкин - тафсилотлар
Саммит якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишларда кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Давлат раҳбари ташрифи дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.
Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала