Видео

Беларусь-Польша чегарасида мигрантлар ўрмонда тунамоқда - видео

Яқин Шарқ давлатларидан келган қочқинлар, ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан тунларни очиқ ҳавода, олов ёқиб ўтказишга мажбур бўлишмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Польша ҳудуди орқали Германияга етиб олиш илинжида йўлга чиққан мигрантлар Беларусь-Польша чегарасида тўпланиб қолишди. Польша томони уларни ўтказишдан қатъий воз кечмоқда.
Олдин мигрантларнинг бир неча 10 кишилик кичик гуруҳлари чегарадан ўтишга муваффақ бўлишган эди. Кейинги кунларда Польша томон чегарани қўриқлашни кучайтирган ва бироз шарпа сезилганда ҳам чироқларни ёқиб ўтишга қўймаяпти.
Яқин Шарқ давлатларидан келган қочқинлар, ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан тунларни очиқ ҳавода, олов ёқиб ўтказишга мажбур бўлишмоқда. Уларга белоруссиялик чегарачилар ва тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатишмоқда.
Батафсил Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала