Ҳодисалар

Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековНасилие
Насилие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Олтиариқ туманида яшовчи аёл эри уни ва фарзандларини уйидан ҳайдаб юборгани, қизларига тегажоғлиқ қилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Ижтомоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи аёлнинг турмуш ўртоғи уни ва фарзандларини уйдан ҳайдаб юборгани, эркак ўз қизларига тегажоғлик қилиб келгани айтилгани хабар тарқалди. Вилоят ИИБ бу хабарга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, мурожаатчи Ҳ.Ю.нинг турмуш У.Ю. муқаддам МЖтКнинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, вояга етмаган ўз қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ва иш Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинлангани маълум бўлган.
ИИВ хабарида таъкидланишича, У.Ю. ўз уйида гиёҳванд восита етиштиргани ёки истеъмол қилгани, ўз қизларига нисбатан тегажаклик қилгани юзасидан мурожаат келиб тушмаган.
“Шу сабабли хабарда келтирилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар текширувларга киришилди. Унинг якунига қадар қонуний қарор қабул қилинади", — дейилади хабарда.
Мурожаатда айтилган ИИО ходимлари юзасидан айтилган хабарлар бўйича вилоят ИИБ томонидан хизмати текшируви тайинланган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.
Силуэт женщины. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала