Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев Гиннесc рекордини ўрнатди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарикмахер из Узбекистана Шухрат Исматиллаев установил рекорд Гиннесса
Парикмахер из Узбекистана Шухрат Исматиллаев установил рекорд Гиннесса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев режани ортиғи билан бажариб, 10 соатда 110 кишининг сочини олди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳар бир соч турмаги - ўзига хос услубда бажарилди. Уста ўз ишини танаффуссиз ва тушликсиз амалга оширди.
Тадбир Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида бугун, 13 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон сартарошлар уюшмаси ҳакамлар ҳайъати жараённи кузатиб борди.
Парикмахер Шухрат Исматиллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Машҳур ўзбекистонлик сартарош Гиннесc рекордини ўрнатмоқчи - видео
Шуҳрат Исматиллаев 28 ёшда. Профессионал доираларда у сартарошлик бўйича халқаро чемпионатларнинг ғолиби сифатида танилган.
Уста ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеолари туфайли шуҳрат қозонди. Уларда Исматиллаев одамларни ноодатий жойларда – масалан, Наманган шаҳрида кўчада соч олади.
Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Шуҳрат Исматиллаев ўз фаолиятини Янгийўл туманидаги гўзаллик салонларидан бирида бошлаганини айтди. Бир йил ўтгач эса у касб маҳоратини ошириш учун Санкт-Петербургга боради. Исматиллаев 2018 йилнинг охиригача Россияда яшаб, меҳнат қилди.
Россиялик усталаридан дарс олиб, у ўзининг биринчи халқаро ғалабаларини қўлга кирита бошлади. Ҳозир Шуҳрат ўзи шогирт тайёрламоқда.
"Мен бу ҳақда узоқ ўйладим ва Гиннесc рекордини ўрнатишга қарор қилдим - ўн соат ичида 100 кишини сочини олиш. Мен яқинларим, ватаним мен билан фахрланишини хоҳлайман", - деди у.
Янгиликлар лентаси
0