Жамият

“Йўлларда эҳтиёт бўлинг”: ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат қилди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишКолесо автомобиля во время снегопада
Колесо автомобиля во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Айрим жойларда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатни қийинлаштиради.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозир Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳайдовчиларга мурожаат қилди.
Бошқарма ҳайдовчилардан бундай об-ҳаво шароитида қуйидагиларни сўраб қолган:
техник носозликлар, айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлаш;
белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилиш;
машинани маст ҳолда бошқармаслик.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Жамият
Чанг бўрони, -15 даража совуқ: Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала