Иқтисод

Россия компанияси Тошкент метросини ривожлантиришга ёрдам беради

© Пресс-служба ТрансмашхолдингВ Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ
В Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Ўзаро ҳамкорлик меморандуми инфратузилма, ҳаракатланувчи таркиб ва йўловчи ташиш соҳалари қамраб олган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Тошкент метрополитени ва Россиянинг "Трансмашхолдинг" компанияси ўзар ҳамкорлик меморандуми имзолашди.
"Трансмашхолдинг" АЖ ҳамда "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳрининг метрополитенини ривожлантириш концепцияси билан боғлиқ меморандум имзолашди.
Шартноманинг имзоланиши Тошкент метрополитенини инфратузилмасини, ҳаракатланувчи таркибни янгилаш. Жараёнларни бошқаришда рақамли технологияларни жорий этиш, хавфсизлик жараёнларини такомиллаштиришни назарда тутади.
Ундан ташқари микропроцессорли бошқарув ва диспетчерлик тизимини жорий этиш ер усти йўловчи транспорт тизимини метрополтен билан уйғунлаштириш имконини беради. Шунингдек шаҳар яқинидаги ва шаҳар йўловчи транспорт тизимларини бирлаштириувчи транспорт хаблари яратилади.
Амал қилиш муддати 2022 йилдан 2032 йилгача бўлган шартномани "Тошкент метрополитени" томонидан Раҳмаонбек Усмонов ҳамда ТМХ бош директори Кирилл Липа имзолашди.
Айтиш жоизки "Трасмашхолдинг"нинг Компетенциялар маркази ва "Тошкент метрополитени" орасида ҳамкорлик 1977 йилда Ўзбекистон пойтахтидаги ер ости транспорти ишга тушган вақтидан бошлаб ўрнатилган. ТМХ дунёдаги энг йирик метро поезд ва вагонлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир. Унинг маҳсулоти дунёнинг 11 мамлакатида 19та шаҳар метрополитенларида хизмат кўрсатмоқда.
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Жамият
Тошкентда яна бир неча янги метро бекатлари қурилади - Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала