Ўзбекистон ва Россия: Иккинчи медиафорум якунлари

© Sputnik / Рамиз БахтияровВторой Российско-узбекский медиафорум
Второй Российско-узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Oбуна бўлиш
ОАВ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи журналист, амалдор ва соҳа таълим муассасалари раҳбарлари айтиб беришди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Москвадаги “Россия Сегодня” ХАА мультимедиа маркази биносида Иккинчи Россия-Ўзбекистон медиафоруми бўлиб ўтди.
Иштирокчилар орасида икки давлат етакчи ОАВлари вакиллари, журналист, амалдор ва соҳадаги таълим муассасалари раҳбарлари бор эди.
Ким ахборотга эгалик қилса у дунёни эгаллайди
Инсон тафаккурига таъсир қилиш борасида бугунги кунга қадар ОАВга тенг келадигани йўқ. Шу сабабли ҳам оммавий ахборот воситалари замоанвий одам учун кўп жиҳатдан дунё тасаввурини шакллантиради, унинг воқеа ва ҳодисаларга муносабатини белгилайди.
Иккинчи томондан бу жуда катта жавобгарликни ҳам талаб қилади, деб ҳисоблайди Россия Рақамли ривожланиш ва ОАВ вазири ўринбосари Бэлла Черкесова.
“Биз бунга пандемия шароитида амин бўлдик. Кўплаб дунё изланувчилари ўтган икки йилда бутун дунё бўйлаб ОАВга ишонч ўртача 6%га ошганини маълум қилишмоқда”, - деди Черкесова.
Замонавий ОАВларга ишонч ортиши уқун улардан тарқалаётган ахборот долзарб ва ишончли бўлиши керак, деди вазир ўринбосари.

Россия Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёр

Ўзбекистонда ОАВ ва сўз эркинлиги соҳасида ўзгаришларни “Россия Сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв юқори баҳолади.
“Ўзбекистон сўз эркинлигининг тўлқинли уммонига нақадар дадил кириб келгани мени ҳайратга солди. Биз бу йўлда жуда кўп ғурра орттирдик ва ўз тажрибамиз билан бажонидил баҳам кўришишга тайёрмиз”, - деди Киселёв.
Киселёв Россияда сўз эркинлигига 30 йил тўлганини ва ушбу давр мобайнида Россия турли босқичларни бошидан ўтказиб, катта тажриба орттирганини маълум қилди.
“Биз ушбу йўлда кўплаб ғурра орттирдик, ва сўз эркинлиги мамлакатга қарши ишлатилиши мумкинлигини тушундик. Айнан шунинг учун ҳам бизнинг тажрибамиз Ўзбекистон учун қимматли бўлиши мумкин. Биз бу тажриба билан бажонидил баҳам кўришишга тайёрмиз”, - деди “Россия Сегодня” бош директори.
Шунингдек, Дмитрий Киселеёв Ўзбекистонда Sputnik агентлиги фаолияти ҳақида ҳам айтиб берди.
“Ўзбекистонда бизнинг Sputnik агентлигимиз ваколатхонаси ишлайди. Биз у ерда ходимларимиз сонини 20 кишига етказишни режалаштирмоқдамиз. Бу Россиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Россияга келаётган ахборот оқимини кучайтиришга ёрдам беради", — деди Киселёв.
Ўз навбатида Ўзбекистон Журналистлар Иттифоқи раиси Олимжон Усаров Москва ва Тошкентда икки давлат ОАВларининг ваколатхоналарини ташкил қилишни таклиф қилди.

Ўтмишсиз келажак йўқ

Икки давлат ёшларини тарбиялаш учун умумий тарих жуда муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди Умумроссия давлат телерадиоканали (ВГТРК) бош директори Пётр Фёдоров.
“Бугун Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарган бўса-да, лекин бир нарса ўзгармаган – кўп миллатли халқнинг олтин юраги”, - деди Фёдоров.
Ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган қахрамонликлари ҳақида ҳикоя қиларкан, Фёдоров Ўзбекистон уруш вақтида Россия, Украина, Беларус ва Болтиқбўйидан минглаб қочоқларни қабул қилганини эсга олди.
“Ўзбекистон янги болалар уйлари ташкил қилинмаган ягона республика бўлган бўлса ажаб эмас. Чунки сизларнинг аёлларингиз Ленинград ва Киевдан келган ота онаси ва уй-жойидан маҳрум бўлган бечора болаларни вокзалнинг ўзиданоқ олиб кетишарди”, - деди Фёдоров.

Ўзбекистоннинг ҳали қиладиган иши кўп

Ўзбекистонда ОАВ соҳасида ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда, АОКА директори Асаджон Хўжаев 2018 йилда Ўзбекистонда илк бор журналистика ва оммавий ахборот университети ташкил қилинганини айтиб ўтди.
Ушбу ОАВ профессионал журналистларни тайёрлашни мақсад қилган. Унинг сўзларига кўра, матбуот котиблари фаолиятини ислоҳот қилиш натижасида давлат ва жамият орасида кўприқ қуришга муваффақ бўлинган. Ушбу чоралар Ўзбекистонда ахборот майдонини тўйинтиришга ҳисса қўшган.
Хўжаев айтишига кўра, Ўзбекистонда тарқалаётган ахборот контентининг ярми - давлат органлининг ахборот хизматларидан тарқалмоқда.
Шундай бўлса-да, Хўжаев ҳали қиладиган ишлар кўплигини таъкидлади. Хусусан, қонунчилик асосларини такомиллаштириш, журналистларни ҳимоя қилиш масалалари борасида. ОАВ вакиллари ўз фаолиятини олиб борганда ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари кераклигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0