Ҳодисалар

Нукусда талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
У Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси бўлган ва ижарада турган.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Нукусдаги кўпқаватли уйларнинг бирида талаба йигит ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.
Хабарда келтирилишича, 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. ижарадаги хонадонида ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Нукус шаҳар прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Ҳодисалар
Фарғонада ота ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида ижарада яшовчи беш нафар талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этган эди. Талабалар билан қонуний ижара шартномаси тузмай, уларни одам ҳаёти учун хавфли ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган уйига ижарага қўйган аёл жиноий жавобгарликка тортилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала