Жамият

Шерматов: IMEI᾽ни рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишимиз керак

© Пресс-служба Министерства ИКТ УзбекистанаМинистр по развитию информационных технологий и коммуникаций Шерзод Шерматов.
Министр по развитию информационных технологий и коммуникаций Шерзод Шерматов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Яқинда мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳасини ишга тушириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов фуқаролар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш йўлларини топишга чақирди.
Яқинда ушбу лавозимга тайинланган Шерматов бу таклифни Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказига ташрифи давомида маълум қилди.

“IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, ­- деди Шерзод Шерматов.

Вазир марказ фаолияти билан танишиб, ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳаларни кўриб чиқди. Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.
IMEI код ҳақида саволлар ва жавоблар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2021
Инфографика
IMEI код аслида нима учун керак?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала