Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Oбуна бўлиш
У ерда президент Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
У ерда Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдаги саммитида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан савдо, инвестициялар, "яшил" иқтисодиёт ва инновациялар, рақамли технологиялар, транспорт, логистика, туризм ва бошқа устувор йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Туркманистон пойтахтига ташриф доирасида давлат раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Президенты Узбекистана и Туркменистана Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов приняли Совместное заявление. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 20 дан зиёд муҳим ҳужжат имзоланди
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон унга 1992 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0