Жамият

Отабеков: омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиши мумкин

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗамначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ўзбекистонга коронавируснинг омикрон штамми кириб келишини истисно қилмади.
ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков дунёда коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши юзасидан фикр билдирди.
Отабековнинг сўзларига кўра, вируслар оддий, ҳужайрасиз организмлар. Уларда ўзгарувчанлик юзага келиши табиий ҳол. Масалан, ҳозиргача коронавируснинг қўзғатувчиси, яъни SARS-CoV-2нинг 7 мингдан зиёд мутацияга учраган штаммлари аниқлаган. Омикрон ҳам шулардан бири.
“Биз янги штаммнинг тарқалиш ўчоғи бўлган Жанубий Африка давлатлари билан бевосита авиация алоқалари ўрнатмаган бўлсак-да, ушбу касаллик иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши эҳтимоли йўқ эмас”, - деди Нурмат Отабеков.
Мутахассис ушбу янги штамм учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини вақт кўрсатишини қайд этди.
Пандемия коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2021
Дунёда
Коронавируснинг янги штамми туфайли давлатлар яна чегараларини ёпмоқда
“Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради деб ҳисоблайман”, - дейди у.
Санитария-эпидемиологик хизмати ўринбосари карантин билан боғлиқ профилактик чоралар бекор қилинмаганини эслатган. Отабеков одамлар тиббий ниқоб тақиш, ижтимиой масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби оддий қоидаларга ҳам етарлича амал қилмай қўйганидан афсус билдирган.
“Янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олишда шундай профилактик чора-тадбирлар жуда муҳим ҳисобланади. Энг асосийси, жамоавий иммунитетни шакллантириш, яъни оммавий эмланиш кўрсаткичларини ошириш орқали ҳам эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мумкин”, - дея таъкидлади Отабеков.
Чунки вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.
“Юртимизга коронавируснинг турли штаммлари ҳар сафар хориждан қайтган фуқароларимиз орқали кириб келганини ҳисобга олсак, айни кунларда касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормасликни тавсия қиламиз”, - дея хулоса қилди Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси.
Коронавирус и планета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Жамият
Коронавируснинг омикрон штамми белгилари маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала