Жамият

Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
“Йўл ҳаракати қоидалари”нинг янги таҳрири тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари ўрганиб чиқилиб, мазкур қоидаларнинг 141та бандига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киртилмоқда.
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2021
Жамият
ID-картага эга ҳайдовчилардан “права”ни кўрсатиш талаб этилмайди
Вена конвенцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тушунчалар киритилган. Хусусан, велосипед турдаги транспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратилганлигини ҳамда велосипедларга тенглаштирилган конструкциясига бир қатор технологик ўзгартиришлар киритилган транспорт воситалари йўлларда кўпайганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Велосипед” тушунчасига янги таҳрир берилиб, “Велосипедчи”, “Велосипед йўлкаси”, “Велосипедчилар учун бўлак”, “Пиёда ва велосипед йўлкаси” каби тушунчалар киритилмоқда.
“Қувиб ўтиш” тушунчаси тубдан ўзгартирилиб янги таҳрирда баён этилди, шундан келиб чиқиб лойиҳага, “Қайта тизилиш” ва “Ўзиб кетиш” тушунчалари киритилмоқда.
Йўлларида хорижий давлатларнинг транспорт воситалари сони кўпайганлигини инобатга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳага “Хорижий автотранспорт воситалари” тушунчаси киритилмоқда.
Бундан ташқари, технологик ривожланиш натижасида электр двигатель билан ҳаракатга келадиган транспорт воситалари турлари кўпайиб, республикага кириб келаётганлигини инобатга олиб, лойиҳада “Мотоцикл” ва “Мопед” тушунчалари янги таҳрирда қабул қилинди, “Электромобиль” ва“Гибрид автомобиль” тушунчалари киртилмоқда.
Шунингдек, “Тўхтаб туриш жойи”, “Ҳаракатланиш учун хавф ”, “Қатнов қисмлари кесишмаси”, “Хавфсизлик оролчаси”, “Чекланган кўриниш ”, “Авария ҳолатини юзага келтириш” каби тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Лойиҳада хавфсизлик камарини тақиш тартиби мутлоқ ўзгартириш таклиф қилинмоқда, бунга кўра хавфсизлик камарини нафақат ҳайдовчилар балки йўловчилар ҳам тақиш шарти белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала