Ўзбекистон омикрон штамм сабаб қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади

© Pixabay / blende12Самолет в небе, иллюстративное фото
Самолет в небе, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон коронавируснинг омикрон штамми туфайли қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
“2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди”, - дейилган хабарда.
Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди.
Бу қарор Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш ва мамлакат ҳудудига коронавируснинг янги омикрон штамми кириб келишига йўл қўймаслик учун қабул қилинган.
Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланди.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Отабеков: омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0