Миграция

ЕОИИда мигрантлар қандай муаммоларга дуч келмоқда?

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишРабочий на стройке
Рабочий на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
ЕИК вакили ЕОИИда мигрантлар дуч келаётган муаммоли масалалар маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕИК) Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти раҳбари Олтинай Омурбекова Москва вице-мэри Андрей Бочкаревнинг Москва ҳукумати келажакда хорижий ишчи кучидан воз кечиш нияти борлиги ҳақидаги баёноти юзасидан изоҳ берди.
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Жамият
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мигрантлар қандай имтиёзларга эга бўлади – рўйхат
“Балки вице-мэр қурилишни технологиялар ва автоматлаштиришни жорий этиш натижасида ишчилар сони қисқаришини назарда тутгандир”, - деб таклиф қилди Олтинай Омурбекова.
Ўз навбатида, у Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти ЕОИИ мамлакатларида ягона меҳнат бозорини яратишга, ишчиларни ташкиллаштирилган тартибда жалб қилишга максимал даражада ҳисса қўшади ва уларнинг мамлакатларда бўлишлари учун қулай шароит яратишга ёрдам беради.
2020 йилдаги чеклов чораларига қарамай, бугунги кунда меҳнат миграцияси оқими нафақат тикланди, балки ўсди: 2020 йилдаги кўрсаткичлардан 3 баравар ошди. Ҳаттоки, пандемиядан олдинги давр билан солиштирганда ҳам у икки баравар фаолроқ бўлди, деди Олтинай Омурбекова.
Джамшид Кучкаров на Втором Евразийском конгрессе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва ЕОИИ: Қўчқоров ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари ҳақида
Бундан ташқари, 29 декабр куни "Чет эл фуқаролари тўғрисида"ги Россия қонунига янги тузатишлар кучга киради. Энди мигрантлар Россияга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши, жумладан бармоқ излари, қонда психотроп ва гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш бўйича тестлардан ўтиши керак бўлади.
Департамент бошлиғи бугунги кунда ЕОИИда мигрантлар дуч келаётган муаммоли масалалар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, энг долзарб муаммолар бу:
Рўйхатдан ўтиш. Қонунга кўра, чет элдан келганлар 30 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак. Бироқ мигрантларга уй-жой ижарага бераётганлар ҳар доим ҳам уларни рўйхатдан ўтказишни исташмайди. Бундан яна бир муаммо юзага келади – мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганликлари учун маъмурий жавобгарлик, бу эса давлатдан чиқариб юбориш чорасини қўллашга сабаб бўлиши мумкин.
Мажбурий тиббий суғуртадан фойдаланиш масаласи ҳам долзарб. ЕОИИга аъзо бўлган барча давлатларда мажбурий тиббий ёрдам тизимига эга эмас – масалан, Арманистон уни фақат 2023 йилда жорий қилади.
Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти юқоридаги барча масалаларни ҳал қилиш устида ишламоқда, деди Омурбекова.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала