Жамият

Қишлоқ хўжалиги соҳасида вазни 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилади

© pexels/Josh SorensonДрон в полете
Дрон в полете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Вазирлар Маҳкамаси тегишли фармонни қабул қилди. “Давлат ва фуқаро авиациясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ўзгартирилди.
ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида оғирлиги 100 килогача бўлган дронлардан фойдаланишга рухсат берилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармони қабул қилинди, деб хабар қилди Norma.uz.
Беспилотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2021
Аналитика
Дронлар ёрдам беришади: Тошкентда Марказий Осиё ФВВ раҳбарлари нималарни муҳокама қилишди
Таъкидланишича, республика давлат ва фуқаро авиациясида учувчисиз учиш мосламаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ўзгарган. Хусусан, учиш мосламаларининг вазни 25 кгдан оғир бўлмаслиги керак. Қишлоқ хўжалиги фаолияти учун мўлжалланган дронлар бундан мустасно. Бундай дронлар учиш учун максимал рухсат этилган оғирлик 100 кг.
Шу йил февраль ойидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ерларни назорат қилиш ва экинларни мониторинг қилиш учун дронлардан фойдаланиш бошланган эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу чора илк бор Жиззах вилоятида амалга оширилди. “Jizzax Organic” компанияси Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлигидан учувчисиз учиш аппаратларини бошқаришга рухсат олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала