Иқтисод

Ҳоким ёрдамчилари қанча маош олиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2021
2022 йил 1 январидан республиканинг 9 минг 259 та маҳалласида ҳоким ёрдамчилари иш бошлайди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik.Ўзбекистон президенти қарори билан ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори белгилаб берилди.
Айни вақтда барча вилоятларда ҳоким ёрдамчилари саралаб олинган бўлиб, улар 2022 йилнинг 1 январидан маҳаллаларда иш бошлашади.
Қарорга мувофиқ ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида (4 миллион 932 минг сўм);
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида (5 миллион 343 минг сўм);
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида (5 миллион 754 минг сўм).
Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
Аввалроқ ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиши хабар қилинган эди. Улар маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.
Мужчина с пустыми карманами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Иқтисод
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала