Мигрантлардан рус тилидан имтиҳон олиш ҳақида шартнома имзоланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСдача мигрантами экзамена по русскому языку
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Патент учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонларни ўтказиш юзасидан шартнома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Халқлар дўстлиги университети раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров ва Россия Халқлар дўстлиги университети проректори М.Кацарский, Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников ўртасида учрашув ташкил этилди.
Работа сканера отпечатков пальцев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Мигрантлар ва биометрик маълумотлар: Тергов қўмитаси ИИВ таклифини қўллаб-қувватлади
Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонларни ўтказиш юзасидан шартнома имзоланди.
Шунингдек, қурилиш соҳасида Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳа доирасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0