Жамият

COVID-19 ва шамоллашдан сўнг организмни нималар билан тиклаш мумкин?

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПрилавок с фруктами и овощами
Прилавок с фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Куз ва қиш- шамоллаш даври. Иммунитет пасайиши айнан ҳозир, пандемия шароитида жуда хавфли. Қандай оддий маҳсулотлар билан касалликдан кейинги иммунитетни тиклаш мумкин, бизнинг рукнимизда ўқинг.
Вируснинг навбатдаги янги штамми расмийларни янги чекловлар жорий этишга, шифокорларни эса инфекцияга қарши курашишнинг самарали усулларини қидиришга мажбур қилмоқда. Энди биз барча гигиена қоидаларига ва шифокорларнинг тавсияларига амал қилишимиз, шунингдек, иммунитетни иложи борича мустаҳкамлашимиз керак. Спутник Беларусиядаги ҳамкасбларимиз сиз учун энг арзон вирусдан ҳимоя воситалари рўйхатини тайёрлади.

Кўкатлар

Кўкатлар, айниқса салат ва исмалоқ, заифлашган тана учун ҳақиқий қувват. Унда ҳужайраларни шикастланиш ва яллиғланишдан ҳимоя қилувчи муҳим антиоксидантлар мавжуд.
Экспорт овощей и фруктов из Узбекистана в Россию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Инфографика
Ўзбекистон Россияга қанча мева ва сабзавот сотди

Фойдали ёғлар

Қизил балиқ, авакадо ва зайтун мойи Омега-3 нинг асосий манбалари. Ёғ кислоталари иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, яллиғланишни дастлабки босқичда тўхтатади ва организмни бактериялар ва инфекциялардан ҳимоя қилади.

Цитрус мевалар

Витамин C вирусга қарши машҳур курашувчи. Шунинг учун мавсумий менюда лимон, апельсин ва резаворлар бўлиши лозим. Бундан ташқари, бир пиёла иссиқ лимонли чой нафақат иммунитетингизни ҳимоя қилади, балки кайфиятингизни ҳам кўтаради.
Медицинский градусник и защитная маска, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Жамият
Болаларда ЎРВИ нега қайталайди

Брокколи

Брокколи аллақачон мавсумнинг супер таоми эканлигини даъво қилмоқда. Бу сабзавот ҳақли равишда витамин ва минерал бомба деб аталади. Брокколи иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва кальций, магний ва жуда зарур бўлган С витамини кўп миқдори билан яхши таъсир қилади.

Товуқли бульон

Товуқ шўрвасини совуққа чалинганларнинг барчасига бериш одати кино анъанаси эмас, балки иммунитетни мустаҳкамлаш ёки совуқдан халос бўлиш учун жуда самарали усул. Парранда гўшти оқсилида тананинг ҳимояланиш жараёнларига таъсир қилувчи Б витаминларининг дозаси мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала