Видео

Ватан мадҳияси қандай яратилган эди - видео

Ўзбекистон мадҳияси мусиқаси муаллифи - Ўзбекистон халқ бастакори Мутал Бурҳонов, мадҳия сўзлари муаллифи - Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов.
ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ҳар сафар жаранглаганда кўнгилга ғурур, кўзларига ёш келтирадиган Ўзбекистон мадҳияси қачон ва қандай яратилган эди?
Мадҳия мусиқаси яратилиши тарихи мустақил Ўзбекистон тарихидан ҳам узоқроқ. Унинг тарихи Ўзбекистон ССРнинг биринчи мадҳияси яратилиши вақтига бориб тақлади. 1946 йилда СССРнинг илк мадҳияси пайдо бўлганидан сўнг (1944йил) Ўзбекистон ҳам ўз мадҳиясини яратишга киришади.
Мадҳия мусиқаси танловида ўша вақтлар энди ижодини бошлаган бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси ғолиб чиқади. "Халқ сўзи" мақоласига асосан.
"Бошқа юмушларни четга суриб, бутун вужудим билан ишга киришдим, — дея ёзади бастакор ўзининг “Кўнгил хазинаси” китобида. — Ўзбек халқ мусиқасининг рангин оҳангларини изладим, чунки унда шашмақомимизнинг гардун йўли бор... Ниҳоят, мадҳияни тугатдим. Ноталарини тайёрлаб, конвертга солдим-да устига “Поэма” деб шартли ном қўйиб, ҳайъатга жўнатдим".
1967 йилга келиб эса Ўзбекистон ССР мадҳияси матнига айрим ўзгартиришлар киритиш зарурати туғилади ва бу юмушга шоир Туроб Тўла жалб этилади, лекин мусиқа ўзгартирилмайди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг янги давлат мадҳиясига эҳтиёж туғилди. Танловга 40 йилдан зиёд вақт мобайнида ижро этиб келинаётган эски мадҳия мусиқаси ҳам номзод асарлар қаторидан ўрин олди. Унга Абдулла Орипов янги матн ёзди.

Бастакор ва шоирнинг ҳар бир оҳанг, ҳар бир сўз устида ҳамкорликда ишлашлари зое кетмади. Янги мадҳия барчанинг қалбидан жой олди.

"Янги эълон қилинган танлов қатнашчиси сифатида мустақил давлатимиз парламентида ўтирар эканман, қалбим ғурурга тўла эди, чунки шу мусиқа барчанинг қалбидан жой олганига ишонардим, — дея ёзади Мутал Бурҳонов. — Мусиқанинг ярмига келганида залда олқишлар бошланди..."
© Sputnik / Погорельченко / Фотобанкка ўтишАбдулла Орипов
Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Абдулла Орипов
Шу тариқа А. Орипов ва М. Бурҳонов томонидан яратилган асар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси сифатида тасдиқланди. Ўшанда 1992 йилнинг 10 декабри эди.
Маълумот учун, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси" ҳақидаги қарор 1992 йилнинг 10 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Юқори Кенгашиниг 11-чақириғида қабул қилинган. Ушбу мадҳия 1992 йилдан ҳозирги пайтгача Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала