Ҳодисалар

Деновдаги портлаш: 3 киши қамоққа олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2021
Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи ва Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар қилди Бош прокуратура.
Денов шаҳри марказидаги икки қаватли “Инденим” савдо мажмуасида 7 декабрь кунига ўтар кечаси портлаш содир бўлган эди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 9 киши жароҳатланиб, 2 киши ҳалок бўлган. Портлашдан 65 та уй зарар кўрган, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала