Тошкентда яна бир автобус ёниб кетди

© Фото: t.me/u_dnaВ Ташкенте на ходу загорелся пассажирский автобус
В Ташкенте на ходу загорелся пассажирский автобус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2021
Oбуна бўлиш
Учтепа туманида 125-йўналишда ҳаракатланаётган "Mercedes-Benz" автобуси ёниб кетди.
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Mercedes-Benz” автобусида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 декабрь куни соат 07:50 да Фарҳод кўчасида Ўрикзор-Дўмбиробод 125 йўналишида рўй берган. Ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиққан. Автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.
Туман ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:56 да етиб борган ва ёнғин соат 08:00 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тошкент марказида иккита машина ёниб кетди
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобусда ёнғин содир бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0