Давлат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди

© Sputnik / Рамиль СитдиковЗона кормления коров на ферме
Зона кормления коров на ферме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида: мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади.
Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:
аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;
Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади.Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади.
“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.
2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.
Мавзуга оид:
Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади
Айрим тадбиркорларга солиқларни кечиктириб тўлаш имконияти берилади
Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади
Янгиликлар лентаси
0