Қандай маҳсулотларда шакар “яширинганини” биласизми

Сахар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Диетолог Пигарева: газли ичимликлар, соуслар, сут маҳсулотлари ва мюслида шакар “яширинган”
Қандай маҳсулотлар таркибида “яширинган” шакар бор ва буни қандай аниқлаш мумкин? Бу ҳақида В.В.Виноградов номидаги шифохонаси клиник диетология бўлими мудираси, тиббиёт фанлари номзоди, терапевт, диетолог Юлия Пигарёва Sputnik радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
“Баъзи инсонлар бутунлай шакардан воз кечдим деб хато ўйлайдилар,- дейди у.- Газли ичимликлардан тортиб мюсли (тўғралган мевалар, ёнғоқлар ва бошқа турли донлардан тайёрланган нонушта учун тайёр ёрма)гача ва яна кўп маҳсулотларда шакар “яширинган” бўлади”.
“Биринчи ўринда - газли ичимликлар: улар таркибида кўп миқдорда шакар бор. Ширин ичимликларни одам кўпроқ ичиши мумкин. Асосан томат пастасидан тайёрланган соуслар, турли хил кетчуплар. Одатда, одамлар бу каби маҳсулотларда керагидан ортиқ шакар борлигини билмайди. Шунингдек, мевали йогуртлар ва творогли масаллиқлар, ширин сутли маҳсулотлар, турли хил ёрмалар ва нонушта учун тайёр маҳсулотларда ҳам шакар кўп”, дейди Пигарёва
Инсон бир суткада ўртача 1700 килокалорий сарф қилади. ЖССТ тавсиясига кўра, рационда оддий углеводлар ҳиссаси 5-10% дан ошмаслиги керак. Бу дегани, биз истеъмол қилаётган маҳсулотларда тўққиз чой қошиқдан ошмаган миқдорда шакар бўлиши керак. Маҳсулотнинг калориялилигини ва унинг таркибидаги оддий углеводларни аниқлаш учун маҳсулот ёрлиғини диққат билан ўқиб чиқиш керак, дейди мутахассис
“Масалан, таркибга кўра маҳсулотда шакар йўқ, аммо барибир, унга топинамбура, агава каби турли сироп қўшилган бўлади. Бу эса оддий шакар дегани. Тиббиётда табиий ширинлаштирувчи воситалар оддий шакарга қараганда афзалроқ, бироқ шунда ҳам унинг қанча миқдорда истеъмол қилиниши муҳим. Бундай оддий шакарлар бир суткалик калориялик ҳажми билан ҳисобланиши керак. Бунда маҳсулот ёрлиғини ўқиш жуда муҳим”, дея таъкидлади Пигарёва.
“Агар маҳсулот таркибида барибир шакар бўладиган бўлса, унда шакар энг охирги ўринда бўлиши керак, (ёрлиқларда маҳсулотнинг таркибий қисми улар миқдорининг камлигига қараб кўрсатилади,- таҳр.шарҳи), дейди диетолог
Мавзуга оид:
Қондаги қанд миқдорини камайтириб юриш учун нималарга аҳамият бериш лозим
"Ширин оғу": олимлар шакарнинг янги хавфли хусусиятини аниқладилар
Янгиликлар лентаси
0