Видео

Оксана Чусовитина: Ўзбекистон учун яна медаль қўлга киритмоқчиман - видео

Эксклюзив
Оксана Чусовитина Sputnik мухбирига берган эксклюзив интервьюсида - катта спортга қайтишга қарор қилгани, ўзбек либосларига муносабати ва ўз шоусини яратиш орзуси ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон спортининг афсонаси, 8та Олимпиада ўйинларида иштирок этган тарихдаги ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина Москвага учиб келди ва дарҳол "Лужники"даги репитицияларга кетди. 25 декабрь куни у "Спорт афсоналари" шоусида иштирок этади.
Оксана Чусовитинанинг Sputnik мухбирига берган интервьюсида маълум қилишича, "Спорт афсоналари" асосчиси - россиялик гимнастикачи, тўрт карра Олимпия чемпиони Алексей Немов.

“У менинг энг яхши дўстим, у ўша даврнинг барча юлдузларини тўплади. Шоуга келинглар: ҳеч қайси давлатда бундай шоу йўқ, мана фақат Леша қилди. Биласизми, мен барчамиз бир жамоада қатнашган вақтларимизни хотирлайман”, - деди Оксана Чусовитина.

“Спорт афсоналари”даги ҳар бир чиқиш саҳналаштирилган бўлиб, Оксана Чусовитина унга махсус спектакль тайёрлаган. Ундан сўнг у Осиё ўйинларига тайёргарликни давом эттиради. “Мен карьерамни якунлаётганимни эълон қилгандим, бироқ Ўзбекистон учун медаль қўлга киритмасдан якунлай олмайман, деган қарорга келдим, – дейди Чусовитина катта спортга қайтиш қарорини изоҳларкан. “Майли медаль Олимпиаданики эмас, Осиё ўйинлариники бўлсин. Аммо мен медаль қўлга киритмоқчиман. Секин аста тайёргарликни бошладим”.
Бундан ташқари, Оксана Чусовитина бу йили очилиши эълон қилинган мактабини ривожлантиришни давом эттиради ва ўз шоусини яратишни орзу қилади.
Спортчи бу лойиҳаси форматини қандай тасаввур қилади? Оксана Чусовитина фаолиятини давом эттириш ҳақида қарор қилган вақтида кимнинг маслаҳатини олган? Ўзбек либосларидаги шов-шувли фотосессиясидан сўнг у ўзи учун қандайдир кийим олиб қолганми? Буларнинг барчаси ҳақида таниқли спортчи Sputnik Ўзбекистон YouTube каналига берган интервьюсида сўзлаб берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала