Иқтисод

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини берганлик учун йиғим камайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Энди тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги қарори 774-сон билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартишларга кўра, энди тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди.
Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун гувоҳнома берганлик учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида (54 минг сўм) йиғим ундирилади. Илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида (270 минг сўм) ундирилган.
Бундан ташқари, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади. Илгари 20 иш куни эди.
Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди. Илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди.

Мавзуга оид:

ЯТТлар учун ижтимоий солиқ икки баравар камайтирилади
ЯТТлар даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади
Давлат оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала