Спорт

Карлсендан Непомняшийгача: Абдусатторов чемпионлик йўлида кимлар устидан ғалаба қозонди

© International Chess FederationНодир Абдусаттаров
Нодир Абдусаттаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2021
Ўзбекистонлик шахматчи чемпионлик йўлида бир неча карра жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, россиялик донгдор шахматчи Ян Непомняшийни мағлуб қилди. 13 турда 7 та ғалабага эришди.
ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. 17 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Польшадаги Жаҳон чемпионатининг тезкор (рапид) йўналишида ғалаба қозониб, чемпион унвонига сазовор бўлди.
Нодирбек чемпионлик йўлида 13 турда 7 та ғалаба, 5 та дуранг ва 1 та мағлубият билан 9.5 очко жамғарди.
Умумий ҳисоб россиялик Ян Непомняший ҳамда Абдусатторовнинг бир хил кўрсаткичлари билан якунлангач, ғолиб жамоани аниқлаш учун тай-брейкка мурожаат қилинди.
Унда ўзбекистонлик шахматчи рақибини мот қилишга муваффақ бўлди.
Миллий Олимпия қўмитаси Нодирбек Абдусаттровнинг жаҳон чемпионатида кимларга қарши қандай натижа қайд этгани ҳақида батафсил маълумот берди:
1-тур: Нодирбек Абдусатторов – Виктор Михалевски (Исроил, 2366) 1:0
2-тур: Нодирбек Абдусатторов – Глеб Дудин (Россия, 2247) 1:0
3-тур: Нодирбек Абдусатторов – Фабиано Карауна (АҚШ, 2770) 1:0
4-тур: Нодирбек Абдусатторов – Ян Непомняший (Россия, 2798) 0.5:0.5
5-тур: Нодирбек Абдусатторов – Александр Гришук (Россия, 2763) 0.5:0.5
6-тур: Нодирбек Абдусатторов – Антон Коробов (Украина, 2689) 0:1
7-тур: Нодирбек Абдусатторов – Левон Аронян (АҚШ, 2728) 1:0
8-тур: Нодирбек Абдусатторов – Радослав Войташек (Польша, 2743) 1:0
9-тур: Нодирбек Абдусатторов – Борис Гельфанд (Исроил, 2648) 1:0
10-тур: Нодирбек Абдусатторов – Магнус Карлсен (Норвегия, 2842) 1:0
11-тур: Нодирбек Абдусатторов – Владимир Федосеев (Россия, 2692) 0.5:0.5
12-тур: Нодирбек Абдусатторов – Гукеш (Ҳиндистон, 2050) 0.5:0.5
13-тур: Нодирбек Абдусатторов – Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2801) 0.5:0.5
Тай-брейк: Нодирбек Абдусатторов – Ян Непомняший (Россия, 2798) 1:0
Шу тариқа у ушбу йўналишда жаҳон чемпионига айланган энг ёш шахматчи бўлди.
Нодирбек Абдусатторов 2017 йилда Sputnik мухбирига берган интервьюсида беш йилдан сўнг дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатида бўлишини таъкидлаганди.
Интервьюни қуйида тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Мавзуга оид:

Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик ёш шахматчи жаҳон чемпионини мағлубиятга учратди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала