Жамият

“Омикрон” аниқланган шахс билан самолётда бирга келганлар карантинга олинган - ССВ

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишЛечение детей с COVID-19 в ГБУЗ "ДГКБ им. З.А. Башляевой"
Лечение детей с COVID-19 в ГБУЗ ДГКБ им. З.А. Башляевой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари илк "омикрон" аниқланган бемор билан бирга самолётда 200 киши бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг омикрон штамми аниқланган биринчи фуқаро билан самолётда бирга келганларнинг ҳаммаси карантинга олинган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Бемор билан бирга самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Ўзбекистон фуқаролари уй шароитида, чет эл фуқаролари эса меҳмонхона шароитида карантинга олинган” — деди Норбоев.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистонга бемор билан самолётда 200 киши келган. Уларнинг 130 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 70 нафар эса хорижий фуқаролардир.
"Омикрон" қайд этилган илк бемор 2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Айни пайтда унинг аҳволи қониқарли айтилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна орта бошлади
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга Дубайдан келган хорижлик фуқарода коронавируснинг янги омикрон штамми аниқлангани расман маълум қилинган эди. "Омикрон" штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0